Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Судларнинг эътибори, лизинг шартномаларидан келиб чиқадиган муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади), «Лизинг тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) ва бошқа қонунчилик билан тартибга солинишига қаратилсин.
2. Қонун 2-моддасининг биринчи қисмига кўра лизинг — молиявий ижаранинг алоҳида тури бўлиб, унда бир тараф (лизинг берувчи) иккинчи тарафнинг (лизинг олувчининг) топшириғига биноан учинчи тарафдан (сотувчидан) лизинг шартномасида шартлашилган мол-мулкни (лизинг объектини) мулк қилиб олади ва уни лизинг олувчига шу шартномада белгиланган шартларда ҳақ эвазига эгалик қилиш ва фойдаланиш учун ўн икки ойдан ортиқ муддатга беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ФК 364-моддасининг биринчи қисмида агар тарафлар ўртасида шартноманинг барча муҳим шартлари юзасидан шундай ҳолларда талаб қилинадиган шаклда келишувга эришилган бўлса, шартнома тузилган ҳисобланиши назарда тутилган.
Судлар лизинг шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда ушбу шартномада Қонун 9-моддасининг учинчи қисмида санаб ўтилган муҳим шартлар назарда тутилган бўлиши лозимлигига эътибор қаратишлари керак.
3. ФКнинг 588-моддаси ҳамда Қонуннинг 3-моддасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти учун фойдаланиладиган истеъмол қилинмайдиган ҳар қандай ашёлар, шу жумладан корхоналар, мулкий комплекслар, бинолар, иншоотлар, ускуналар, транспорт воситалари ҳамда бошқа кўчар ва кўчмас мулк лизинг объектлари бўлиши мумкин.
Судлар назарда тутишлари керакки, Қонунга кўра ер участкалари ва бошқа табиий объектлар, шунингдек муомаладан чиқарилган ёки муомалада бўлиши чекланган бошқа мол-мулк лизинг объектлари бўлиши мумкин эмас. Бундай мол-мулк лизинг объекти сифатида шартномада кўрсатилган бўлса, шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий эмас деб ҳисобланади. Ушбу мол-мулклар бўйича тузилган лизинг шартномасининг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш суднинг ҳуқуқи эканлигидан келиб чиқиб, ушбу масала судлар томонидан муҳокама қилиниши мумкин.
4. ФКнинг 590-моддаси ва Қонуннинг 22-моддасига мувофиқ лизинг тўловлари лизинг берувчига лизинг объекти қийматининг лизинг олувчи томонидан қопланишидан, шунингдек лизинг берувчининг фоизли даромадидан иборат бўлади. Бунда судлар инобатга олишлари керакки, лизинг объекти қиймати лизинг берувчининг ушбу мулкни сотиб олиш билан боғлиқ харажатлари (етказиб бериш, транспорт харажатлари, монтаж ишлари ва бошқалар)ни ўз ичига олади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда судлар эътиборга олишлари керакки, лизинг муносабатлари ФК 34-бобининг 6-параграфи ва Қонуннинг қоидаларига зид бўлмаган ФК 29-бобининг 1-параграфи ҳамда 34-бобининг 1-параграфи нормалари билан ҳам тартибга солинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. ФК 597-моддасининг тўртинчи қисмига ва Қонун 11-моддаси биринчи қисмининг бешинчи хатбошисига кўра лизинг олувчи ўз мажбуриятларини жиддий равишда бузган тақдирда, агар лизинг шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, лизинг берувчи бўлажак лизинг тўловларини тезлаштиришни ёки гаров нарсасини ундириш учун назарда тутилган тартибда ундирувни лизинг объектига қаратган ва зарарни ундирган ҳолда шартномани бекор қилишни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар лизинг берувчининг даъво аризасида етказилган зарарларни ундириш ва гаров нарсасини ундириш учун назарда тутилган тартибда ундирувни лизинг объектига қаратган ҳолда шартномани бекор қилиш талаблари билан бирга барча лизинг тўловларини муддатидан илгари ундириш талаби ҳам қўйилган тақдирда, суд лизинг олувчи томонидан лизинг шартномаси жиддий тарзда бузилганлиги ҳақида хулосага келса, у ҳолда ушбу талаблардан бири — ёхуд лизинг тўловларини муддатидан илгари ундириш талаби ёхуд етказилган зарарларни ундириш ва гаров нарсасини ундириш учун назарда тутилган тартибда ундирувни лизинг объектига қаратган тарзда шартномани бекор қилиш тўғрисидаги талаб қаноатлантирилиши керак. Бу қоида, агар лизинг берувчининг даъво аризасида бир вақтнинг ўзида ҳам лизинг тўловлари бўйича вужудга келган қарз ва неустойкани ундириш, шунингдек, гаров нарсасини ундириш учун назарда тутилган тартибда ундирувни лизинг объектига қаратган тарзда шартномани бекор қилиш талаби қўйилган ҳолда ҳам қўлланилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ФК 34-бобининг 6-параграфида ва Қонунда лизинг тўловлари тартиби ва муддатларини мунтазам бузиш тушунчаси белгиланмаганлиги сабабли, судлар, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, лизинг шартномасидан келиб чиқадиган низоларни кўришда ФК 551-моддасининг қоидаларини қўллашлари лозим. ФК 551-моддаси биринчи қисмининг тўртинчи хатбошисига кўра, агар ижарага олувчи шартномада белгиланган тўлов муддатини кетма-кет икки мартадан ортиқ бузиб, мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ тўламаса, мулк ижараси шартномаси ижарага берувчининг талаби билан суд томонидан муддатидан олдин бекор қилиниши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6.4. Қонун 12-моддаси биринчи қисмининг бешинчи хатбошисига кўра лизинг объекти етказиб берилмаган, тўлиқ етказиб берилмаган, етказиб бериш муддати ўтказиб юборилган ёки сифати талаб даражасида бўлмаган лизинг объекти етказиб берилган тақдирда, лизинг олувчи, агар шартномада бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, лизинг тўловлари тўлашни кечиктириш, етказиб бериладиган лизинг объектидан воз кечиш ва лизинг шартномасининг бекор қилинишини талаб этиш ҳуқуқига эга.
Судлар лизинг объекти етказиб берилмаганлиги ёки сифати талаб даражасида бўлмаган лизинг объекти етказиб берилганлиги сабабли лизинг шартномасини бекор қилиш ҳақидаги ишни кўришда, Қонун 11-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ агар лизинг объекти лизинг берувчининг айби билан етказиб берилмаган ёки лизинг шартномаси шартларига номувофиқ бўлса, лизинг берувчи лизинг олувчининг розилиги билан ўзи лозим даражада бажармаган лизинг шартномаси шартларини тузатиб бажаришга ёки лизинг олувчига бошқа лизинг объектини таклиф этишга ҳақли эканлигига эътибор беришлари лозим. Бундай таклиф суд муҳокамасида ҳам билдирилиши мумкинлигини инобатга олиб, судлар тарафларни муросага келтириш чораларини кўришлари керак. Бунда ҳисобга олиш керакки, лизинг берувчи бундай ҳуқуқдан фақат лизинг олувчининг розилиги билан фойдаланиши мумкин. Агар лизинг олувчи томонидан лизинг шартномаси шартларининг йўл қўйилган бузилишларини бартараф этиш ёки бошқа лизинг объектини қабул қилиш бўйича таклифга норозилик билдирилган бўлса, низо мазмунан кўрилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ФК 420-моддасининг биринчи қисми мазмунидан келиб чиқиб, олдиндан ҳақ тўлаш деганда, лизинг олувчи томонидан лизинг объектини қабул қилиб олингунига қадар тўланган сумма тушунилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6.5. ФКнинг 597-моддаси, Қонуннинг 11 ва 12-моддалари мазмунидан келиб чиқиб, лизинг шартномаси билан лизинг объектини соз ҳолда сақлаш, уни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича мажбуриятлар ҳам лизинг олувчининг, ҳам лизинг берувчининг зиммасига юклатилиши мумкин.
6.6. ФКнинг 557-моддасига кўра мулк ижараси шартномасининг айрим турларига ва айрим турдаги мол-мулкни ижарага бериш шартномаларига (прокат, транспорт воситалари ижараси, корхоналар ижараси, молиявий маблағлар ижараси ва ҳоказолар), агарда ушбу Кодекснинг қоидаларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ушбу параграфда назарда тутилган қоидалар қўлланади.
ФК 555-моддасининг биринчи — учинчи қисмларига мувофиқ агарда мулк ижараси шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ижарага олувчи томонидан мол-мулкнинг ажратиб олса бўладиган тарзда яхшиланиши унинг мулки ҳисобланади. Ижарага олувчи ижарага олинган мол-мулкни ўз маблағлари ҳисобидан ва ижарага берувчининг розилиги билан яхшилаган, бу яхшилашни мол-мулкка зарар етказмаган ҳолда ажратиб олиш мумкин бўлмаган тақдирда, ижарага олувчи шартнома бекор бўлганидан кейин, башарти шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, бу яхшилашлар қийматини тўлашни талаб қилиш ҳуқуқига эга. Агар қонунда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ижарага олувчи томонидан ижарага берувчининг розилигисиз амалга оширилган ва ижарага берилган мол-мулкдан ажратиб олиб бўлмайдиган яхшилашларнинг қиймати тўланмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. ФКнинг 591-моддаси ва Қонун 14-моддасининг учинчи қисмига кўра лизинг объекти олди-сотди шартномасини тузиш пайтида лизинг берувчи лизинг объекти қайси мақсадда олинаётганлигидан сотувчини олдиндан хабардор қилиши, буни олди-сотди шартномасида қайд этиши шарт.
10. Қонун 2-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларига мувофиқ лизинг уч тарафлама (сотувчи-лизинг берувчи-лизинг олувчи) ёки икки тарафлама (лизинг берувчи-лизинг олувчи) лизинг шартномаси бўйича амалга оширилади. Лизинг берувчи ва сотувчи ўртасида икки тарафлама лизинг шартномаси тузилаётганида қўшимча равишда лизинг объектининг олди-сотди шартномаси тузилади.
10.2. Қонун 12-моддаси биринчи қисмининг тўртинчи хатбошисига кўра лизинг олувчи сотувчига лизинг объекти олди-сотди шартномасидан келиб чиқувчи талабларни, жумладан унинг сифати ва бутлиги, топшириш муддати, кафолатли таъмирлаши ва ҳоказолар хусусида талаблар қўйиш ҳуқуқига эга.
10.4. ФК 392-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар олди-сотди шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, товарнинг тасодифан нобуд бўлиши ёки тасодифан шикастланиши хавфи сотувчи товарни сотиб олувчига топшириш бўйича ўз мажбуриятини қонун ёки шартномага мувофиқ бажарган деб ҳисобланган пайтдан бошлаб сотиб олувчига ўтади.
Қонун 19-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, лизинг объекти билан боғлиқ барча хавфлар, шу жумладан, унинг тасодифан йўқолиши (нобуд бўлиши) ёки тасодифан бузилиши, шунингдек ўғирланиши, барвақт эскириши, шикастланиши хавфлари лизинг шартномасида назарда тутилган тартибда лизинг олувчига ўтади. Хавфлар лизинг олувчига ўтган дақиқадан эътиборан лизинг олувчи лизинг объекти ҳар қандай тарзда йўқотилиши ёки шикастланиши учун лизинг шартномаси амал қиладиган муддат давомида жавобгар бўлади. Агар хавфларнинг лизинг берувчидан лизинг олувчига ўтадиган вақти лизинг шартномасида белгиланган бўлмаса, хавфлар лизинг олувчига у лизинг объектини олган дақиқадан эътиборан ўтади.
10.5. Қонун 24-моддасининг учинчи қисмига кўра лизинг берувчи ва лизинг олувчи сотувчига нисбатан лизинг объектининг олди-сотди шартномаси бўйича солидар кредиторлар сифатида иш кўрадилар.
ФК 255-моддасининг учинчи қисмига кўра мажбуриятларни солидар кредиторлардан бирига нисбатан тўла бажариш қарздорни мажбуриятни бошқа солидар кредиторларга нисбатан бажаришдан озод қилади.
11. Қонун 6-моддасининг биринчи қисмига кўра лизинг олувчи лизинг берувчи олдида лизинг шартномаси юзасидан жавобгар бўлиб қолгани ҳолда, лизинг шартномаси бўйича олган лизинг объектини лизинг берувчининг ёзма розилиги билан вақтинчалик эгалик қилиш ва фойдаланиш учун учинчи шахсга қўшимча лизингга топширишга ҳақли.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11.2. Судлар инобатга олишлари керакки, қўшимча лизинг шартномасига ФК 550-моддасининг қоидалари қўлланилади. Хусусан, лизинг шартномасининг муддатидан олдин бекор қилиниши қўшимча лизинг шартномасининг бекор бўлишига олиб келади. Бу ҳолда қўшимча лизингга олувчи қўшимча лизинг шартномасининг қолган муддати давомида ўзи фойдаланиб келган мол-мулкни бекор бўлган лизинг шартномасининг тегишли шартлари асосида лизингга олиш ҳақида шартнома тузиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Судлар Қонун 21-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ лизинг берувчи лизинг олувчининг олдиндан розилигини олмай туриб, лизинг объектидан гаров сифатида фойдаланиш ҳуқуқига эга эмаслигига эътибор қаратишлари лозим. Лизинг олувчининг олдиндан розилиги олинмай тузилган лизинг объектининг гаров шартномаси, шунингдек гаровга олувчининг розилигисиз гаров нарсасини лизингга бериш ҳақидаги шартнома ФКнинг 116-моддасига асосан ўз-ўзидан ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Қонун 12-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ учинчи шахс ундирувни лизинг объектига қаратганда лизинг олувчи лизинг шартномасини бекор қилиш ва лизинг объектини мулк қилиб олиш билан бир пайтда лизинг шартномаси бўйича тегишли лизинг тўловлари қолдиғини лизинг берувчининг қолган даврда оладиган даромадини чегириб ташлаган ҳолда бир йўла тўлашга ҳақли.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси