Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 5 майда қабул қилинган «Банкротлик тўғрисида»ги Қонунининг 1998 йил 28 августда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси
Қонуни билан тасдиқланган таҳририга (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 9, 167 ва 168-моддалар; 1999 йил, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 56, 153-модда; 2001 йил, № 12, 23-модда) ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (
илова қилинади).
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган қоидалар банкротлик тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилаётганда қўлланилмайди.
Банкротлик тўғрисидаги иш ушбу Қонун 4-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган аломатлар мавжуд бўлганда иқтисодий суд томонидан қўзғатилиши мумкин, бундан ушбу Қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Ушбу Қонуннинг 4-моддасида назарда тутилган аломатлар мавжуд бўлганда, қарздор банкротлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан иқтисодий судга мурожаат қилишга ҳақли.
Қарздорнинг, тугатиш комиссиясининг ёки тугатувчининг аризаси ушбу модданинг биринчи ва
иккинчи қисмларида назарда тутилган ҳолатлар юзага келган пайтдан эътиборан бир ойдан кечиктирмай иқтисодий судга юборилиши керак.
Қарздор раҳбари, тугатиш комиссияси аъзолари ёки тугатувчи томонидан иқтисодий судга қарздорнинг аризаси тақдим этилмаганлиги ушбу Қонун 8-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган муддат тугаганидан кейин юзага келган қарздорнинг кредиторлар олдидаги пул мажбуриятлари ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича қарздор раҳбарининг, тугатиш комиссияси аъзоларининг ёки тугатувчининг субсидиар жавобгарлигига сабаб бўлади.
Кредиторлар йиғилишида ушбу модда бешинчи қисмининг иккинчи ва
учинчи хатбошиларида кўрсатилган масалаларни кўриб чиқишда биринчи, иккинчи ва учинчи гуруҳ кредиторлари овоз бериш ҳуқуқига эга.
Кредиторлар йиғилишида ушбу модда бешинчи қисмининг тўртинчи,
бешинчи,
олтинчи ва
еттинчи хатбошиларида кўрсатилган масалаларни кўриб чиқишда биринчи ҳамда иккинчи гуруҳ кредиторлари овоз бериш ҳуқуқига эга.
Лозим даражада хабардор этиш деганда кредиторга, ваколатли органга, шунингдек ушбу Қонуннинг 10-моддасига мувофиқ кредиторлар йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бошқа шахсга кредиторлар йиғилиши ўтказилиши ҳақидаги хабарни кредиторлар йиғилиши ўтказиладиган санадан камида икки ҳафта олдин почта алоқаси орқали ёки бундай хабар кредиторлар йиғилиши ўтказиладиган санадан камида беш кун олдин олинишини таъминловчи бошқа усул билан юбориш тушунилади.
Суд бошқарувчиси кредиторлар қўмитасининг ёки ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган кредиторларнинг талабига биноан чақирилаётган кредиторлар йиғилиши кун тартибининг масалалари таърифига ўзгартишлар киритишга ҳақли эмас.
Кредиторлар йиғилиши кредиторлар қўмитасининг ёки ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган кредиторларнинг талабига биноан тегишли ариза билан суд бошқарувчисига мурожаат этилган пайтдан эътиборан кечи билан ўттиз кунлик муддат ичида суд бошқарувчиси томонидан чақирилади.
Агар кредиторларнинг йиғилишида ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган қарорларни қабул қилиш учун овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган кредиторларнинг зарур кворуми бўлмаса, кредиторларнинг такрорий йиғилиши чақирилади, башарти кредиторларнинг йиғилиши ўтказиладиган сана, вақт ва жой тўғрисида кредиторлар лозим даражада хабардор этилган бўлса, ушбу такрорий йиғилиш бундай қарорларни овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган ва йиғилишда ҳозир бўлган кредиторлар сонининг кўпчилик овози билан қабул қилишга ваколатли ҳисобланади.
Ушбу Қонунда қарздор якка тартибдаги тадбиркорга ёки якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахсга нисбатан манфаатдор шахс дейилганда унинг хотини (эри), ота-онаси, бува-бувилари, ака-укалари, опа-сингиллари ҳамда болалари, неваралари, чеваралари, эваралари, ака-ука ва опа-сингилларининг болалари, неваралари, чеваралари, эваралари, хотинининг (эрининг) ота-онаси, ака-укалари ва опа-сингиллари тушунилади. Иқтисодий суд ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган асосларга биноан, банкротлик тўғрисидаги ишда иштирок этаётган шахслар тақдим этган далиллар бўлган тақдирда, суд бошқарувчилигига тавсия этилган номзодни бу вазифага тайинлашни рад этишга ёки суд бошқарувчисини ўз вазифасини бажаришдан озод этишга ҳақли.
Ушбу модданинг тўртинчи қисмида кўрсатилган талаблар банкротликнинг соддалаштирилган таомилини амалга ошираётган суд бошқарувчиларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Ушбу Қонуннинг 4-моддасида назарда тутилган банкротлик аломатлари юзага келган тақдирда, қарздорнинг раҳбари бу ҳақда қарздорнинг муассисларига (иштирокчиларига), бошқарув органларига ёки қарздорнинг мол-мулки эгасига ёзма шаклда хабар қилиши шарт.
Банкротлик тўғрисидаги иш ушбу Қонуннинг 6-моддасига мувофиқ иқтисодий судга мурожаат этиш ҳуқуқига эга бўлган шахснинг (органнинг) аризаси асосида қарздор давлат рўйхатидан ўтган ердаги иқтисодий суд томонидан қўзғатилади.
Қарздорнинг банкротлиги тўғрисидаги ишлар Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексида назарда тутилган қоидалар бўйича, ушбу Қонунда белгиланган ўзига хос хусусиятларни инобатга олган ҳолда иқтисодий суд томонидан кўриб чиқилади.
Қарздорнинг ўзини банкрот деб топиш тўғрисидаги аризасига Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексида назарда тутилган ҳужжатлардан ташқари қарз борлигини, шунингдек кредиторларнинг талабини қарздор тўла ҳажмда қондиришга қодир эмаслигини, қарздорнинг аризасига асос бўлган бошқа ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.
Ушбу модданинг биринчи ва
иккинчи қисмларида кўрсатилган ҳужжатларнинг асл нусхаси ёки талаб даражасида тасдиқланган нусхалари илова қилинади.
Кредиторнинг қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризасига Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексида назарда тутилган ҳужжатлардан ташқари қарздорнинг кредитор олдидаги пул мажбуриятларини, шунингдек бу мажбуриятлар бўйича қарзи борлигини ва унинг миқдорини, кредиторнинг аризасига асос бўлган бошқа ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.
Агар ушбу Қонун 5-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган шарт бузилган бўлса, судья қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризани қабул қилишни рад этади.
Агар қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза ушбу Қонуннинг 37 — 41-моддаларида назарда тутилган талабларга мувофиқ бўлмаса, судья аризани қайтаради. Ариза билан мурожаат этиш қарздорнинг раҳбари учун мажбурий бўлган ва аризага ушбу Қонуннинг
38-моддасида назарда тутилган ҳужжатлар илова қилинмаган ҳолларда бундай ариза иқтисодий суд томонидан қабул қилинади, етишмаётган ҳужжатлар эса банкротлик тўғрисидаги ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тартибида талаб қилиб олинади.
Кредиторларнинг талабларини таъминлашга доир, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексида назарда тутилган чора-тадбирлардан ташқари иқтисодий суд битимларни суд бошқарувчиси розилигисиз тузишни тақиқлаб қўйишга, қарздорга қимматли қоғозларни, валюта қимматликларини ва бошқа мол-мулкни сақлаш учун учинчи шахсларга топширишни юклашга ҳамда қарздорнинг мол-мулки сақланишини таъминлашга қаратилган бошқа чора-тадбирлар кўришга ҳақли.
Қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза юзасидан ёзма фикрда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексида назарда тутилган маълумотлар кўрсатилади. Қарздорнинг ёзма фикри йўқлиги банкротлик тўғрисидаги иш кўрилишига монелик қилмайди.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган маълумотларни эълон қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш, агар ушбу Қонунда ёки кредиторлар йиғилишининг ёхуд кредиторлар қўмитасининг қарорида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, қарздорнинг пул маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Қарздорда пул маблағлари бўлмаса, бундай маълумотларни эълон қилиш ҳақини тўлашни суд бошқарувчиси амалга оширади, бу маблағлар кейинчалик қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан қопланади.
Мазкур модданинг биринчи қисмида кўрсатилган маълумотларни эълон қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш, агар ушбу Қонунда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан ёки кредиторлар йиғилиши ёхуд кредиторлар қўмитаси томонидан амалга оширилади. Қарздорда эълон қилиш харажатларини қоплашга етарли мол-мулк бўлмаса, харажатларни қоплаш кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитасининг қарорига мувофиқ амалга оширилади.
Суд харажатлари, шу жумладан тўлов кечиктирилган ёки бўлиб-бўлиб тўланадиган давлат божи бўйича харажатлар, маълумотларни ушбу Қонуннинг 52 ва
53-моддаларида назарда тутилган тартибда расмий нашрда эълон қилиш харажатлари, шунингдек суд бошқарувчиларига ҳақ тўлаш харажатлари қарздорнинг мол-мулкига тегишли бўлиб, ана шу мол-мулк ҳисобидан навбатдан ташқари қопланади.
Келишув битимида ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган харажатларни тақсимлашнинг бошқача тартиби назарда тутилиши мумкин.
Иқтисодий суднинг ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ажримига апелляция шикояти келишмовчиликларни кўриб чиқиш натижалари юзасидан иқтисодий суд ажрим чиқарган пайтдан эътиборан ўн кун ичида берилади ва у иқтисодий судга келиб тушган пайтдан эътиборан ўн кун ичида кўриб чиқилиши лозим.
Кузатувнинг жорий этилиши қарздорнинг раҳбарини ҳамда қарздорнинг ушбу модданинг иккинчи ва
учинчи қисмларида белгиланган чекловлар билан ўз ваколатларини амалга оширишни давом эттираётган бошқа бошқарув органларини четлаштириш учун асос ҳисобланмайди.
ушбу Қонуннинг 63-моддасида назарда тутилган ҳолларда кузатув даврида кредиторларнинг талабларини бажаришга эътироз билдириш;
қарздорнинг мол-мулки бут сақланишини таъминлаш юзасидан қўшимча чоралар кўриш ҳақидаги, шу жумладан муваққат бошқарувчининг розилигисиз ушбу Қонуннинг 64-моддасида назарда тутилмаган битимлар тузишни тақиқлаш ҳақидаги, мол-мулкни сақлаш учун учинчи шахсларга бериш ҳақидаги, шунингдек бундай чораларни бекор қилиш ҳақидаги илтимоснома билан иқтисодий судга мурожаат этиш;
Агар кредиторларнинг биринчи йиғилишида банкротлик таомилларидан бирини қўллаш ҳақида қарор қабул қилинмаган бўлса ёки иқтисодий судга унинг қарорларидан ҳеч бири ушбу Қонуннинг 10-моддасида белгиланган муддатда тақдим этилмаган бўлса, иқтисодий суд банкротлик аломатлари бўлган тақдирда, агар ушбу моддада бошқача қоида белгиланган бўлмаса, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади.
Қарзни узиш жадвалига мувофиқ қондирилиши лозим бўлган пул мажбуриятлари ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича кредиторнинг талаблари суммасига Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 327-моддасида назарда тутилган тартибда ва миқдорда фоизлар ҳисобланади. Бу фоизлар суд санациясини жорий этиш ҳақида иқтисодий суд ажрим чиқарган пайтдан эътиборан ва кредиторнинг талабини қаноатлантириш пайтигача, агар бундай қаноатлантириш рўй бермаса, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилиш пайтигача кредиторнинг талаблари суммасига қўшиб ёзилиши лозим.
ушбу Қонун 79-моддасининг бешинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда қарздорнинг битимлари ва қарорларини келишиб олиш ҳамда мазкур битимлар ва қарорлар ҳақида кредиторларга ахборот тақдим этиш;
ушбу Қонуннинг 59 ва
70-моддаларида белгиланган ҳолларда ва тартибда қарздорнинг кредиторлар талабларини тан олиш ёки бундай талабларни аниқланган деб топиш учун асосларни тасдиқлаш бўйича ҳаракатлари ёхуд қарздорнинг кредиторлар талабларини кўриб чиқиш борасидаги ҳаракатсизлиги устидан иқтисодий судга шикоят бериш;
ушбу Қонуннинг 12-моддасида назарда тутилган ҳолларда кредиторларнинг йиғилишини чақириши;
Санация қилувчи бошқарувчи ўз ташаббусига кўра ёки кредиторлар қўмитасининг қарори асосида ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган асослар юзага келган пайтдан эътиборан икки ҳафта ичида суд санациясини муддатидан илгари тугатиш тўғрисида илтимоснома билан иқтисодий судга мурожаат қилиш ҳақидаги масалани кўриб чиқиш учун кредиторлар йиғилишини чақириши шарт.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган пул мажбуриятлари ва (ёки) мажбурий тўловлар юзасидан мораторийнинг амал қилиш муддати мобайнида:
Ташқи бошқарув жорий этилган пайтдаги пул мажбуриятлари ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича кредиторлар талабларининг суммасига Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 327-моддасида назарда тутилган тартибда ва миқдорда фоизлар ҳисобланади. Бу фоизлар қарздорга нисбатан ташқи бошқарув жорий этилган санадан эътиборан бир навбатдаги талабларга ва иқтисодий суд томонидан шу навбат талаблари бўйича кредиторлар билан ҳисоб-китобларни бошлаш ҳақида ажрим чиқариладиган санага қадар ёки қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинадиган пайтга қадар ҳисобланади. Ҳисоблаб чиқарилган фоизлар суммаси кредиторга асосий қарз суммасини тўлаш билан бир вақтда тўланиши лозим.
Мораторий ташқи бошқарувчи шартномани бажаришдан ушбу Қонуннинг 102-моддасига мувофиқ бош тортганлиги оқибатида етказилган зарарларнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги кредиторлар талабларига ҳам татбиқ этилади.
Ушбу модданинг иккинчи ва
учинчи қисмларида назарда тутилган қоидалар бажарилиш муддати ташқи бошқарув жорий этилганидан кейин бошланган пул мажбуриятлари ва (ёки) мажбурий тўловларга нисбатан қўлланилмайди.
Кредиторлар йиғилиши томонидан қарор қабул қилишнинг ушбу Қонуннинг 13-моддасида назарда тутилган тартибига мувофиқ кредиторларнинг энг кўп овозини олган шахснинг номзоди иқтисодий судга таклиф этилади.
ушбу Қонуннинг 18-моддасига мувофиқ ташқи бошқарувчи этиб тайинланишига монелик қиладиган ҳолатлар аниқланган тақдирда;
ушбу Қонуннинг 101-моддасида назарда тутилган чекловларни ҳисобга олган ҳолда қарздорнинг мол-мулкини тасарруф этиш;
ушбу Қонуннинг 102-моддасида белгиланган тартибда қарздорнинг шартномаларини бажариш рад этилишини маълум қилиш.
Кредиторларнинг ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган муддатда эътирозлар билдирилмаган талаблари ташқи бошқарувчи томонидан аниқланадиган миқдорда, таркибда ва уларни қондириш навбатида аниқланган талаблар деб ҳисобланади.
Кредиторларнинг ташқи бошқарувчи томонидан аниқланган талаблари миқдори, таркиби ва уларни қондириш навбати хусусидаги ушбу Қонуннинг 99-моддасида белгиланган муддатларда берилган эътирозлари иқтисодий суд томонидан мазкур эътирозлар олинган санадан эътиборан бир ойдан кечиктирмай кўриб чиқилади.
Ушбу модданинг иккинчи ва
учинчи қисмларида назарда тутилган ҳолларда шартнома барча тарафлар томонидан шундай шартнома юзасидан ташқи бошқарувчининг шартномани бажаришдан бош тортиши тўғрисидаги аризаси олинган пайтдан эътиборан бекор қилинган деб ҳисобланади.
Ушбу модданинг биринчи қисми нормалари бузилган ҳолда тузилган битимлар, агар улар илгари қарздорнинг ташқи бошқарувчиси вазифасини бажарган шахс томонидан тузилган бўлса, кредиторнинг, шунингдек янги тайинланган ташқи бошқарувчининг аризасига биноан иқтисодий суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Қарздорнинг тўлов қобилияти ушбу Қонуннинг 4-моддасида белгиланган банкротлик аломатлари бўлмаган тақдирда тикланган деб эътироф этилади.
Агар ушбу модданинг биринчи ва
бешинчи қисмларида назарда тутилган муддатларда иқтисодий судга ташқи бошқарув режаси тақдим этилмаган бўлса, иқтисодий суд қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган чора-тадбирлардан ташқари банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органининг тақдимномасига биноан устав фондида давлат улуши бўлган корхонанинг фаолият кўрсатмаётган объектларини консервация қилиш тўғрисида иқтисодий суд ажрим чиқариши мумкин.
Корхона (бизнес) сотилаётганида қарздорнинг тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга мўлжалланган барча турдаги мол-мулки, шу жумладан ер участкалари, бинолари, иншоотлари, ускуналари, инвентари, хом ашёси, маҳсулоти, талаб қилиш ҳуқуқлари, шунингдек қарздорнинг хусусий аломатларини акс эттирувчи воситалари (фирма номи, товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари), унинг товарлари, ишлари ва хизматлари, қарздорга тегишли бўлган бошқа мутлақ ҳуқуқлар ўзга шахсларга ўтказилади, бошқа шахсларга топширилиши мумкин бўлмаган ҳуқуқ ва мажбуриятлар бундан мустасно. Такрорий ким ошди савдосини ўтказиш мақсадида ташқи бошқарувчи кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитасининг қарорига мувофиқ корхонани (бизнесни) сотиш тўғрисидаги янги хабарни амалга ошмаган деб топилган ёки корхона (бизнес) сотилмаган ким ошди савдосининг санасидан эътиборан ўн беш кун ичида, ушбу Қонуннинг мазкур моддасида ва 53-моддасида назарда тутилган тартибда эълон қилади. Бунда ким ошди савдоси хабар эълон қилинган санадан эътиборан камида ўн беш кунлик муддат ўтгач, ўтказилади. Корхонани (бизнесни) сотиш нархи кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитасининг қарорига кўра пасайтирилиши мумкин, бироқ бунда пасайтириш аввалги ким ошди савдосидаги нархнинг 10 фоизидан кўп бўлмаслиги керак.
Агар корхона (бизнес) ушбу модданинг ўн тўртинчи қисмида назарда тутилган шартларда сотилмаган бўлса, ташқи бошқарувчи, ушбу Қонунда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитасининг қарорига биноан корхонани (бизнесни) оммавий оферта воситасида кимошди савдосига қўйиши ва расмий нашрда оммавий оферта тўғрисидаги таклиф эълон қилингач, камида ўн беш кундан кейин унинг учун энг юқори нархни таклиф қилган шахс билан корхонанинг (бизнеснинг) олди-сотди шартномасини тузиши мумкин.
Кредиторларнинг талабларини қондириш ушбу Қонуннинг 133 ва
134-моддаларида белгиланган навбат тартибида амалга оширилиши лозим.
Кредиторлар билан ҳисоб-китоблар тамомланганидан кейин ташқи бошқарувчи ушбу Қонуннинг 142-моддаси талабларига мувофиқ ҳисобот тайёрлайди ва ушбу Қонуннинг
144-моддасида белгиланган тартибда қарздор корхонанинг банкротлиги таомилини тугаллайди.
Ушбу модда биринчи қисмининг саккизинчи хатбошисига мувофиқ ижро этилиши тугатилган ижро ҳужжатлари қонунчиликда белгиланган тартибда давлат ижрочилари томонидан тугатиш бошқарувчисига ўтказилиши лозим. Қарздорнинг барча мажбуриятлари бажарилишига фақат тугатишга доир иш юритиш доирасида йўл қўйилади.
Қарздорнинг ягона ҳисобварақларидан кредиторларга тўловлар ушбу Қонуннинг 133,
134 ва
169-моддаларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади ҳамда қуйидагилар тўланади:
қарздорнинг ушбу Қонуннинг 143-моддасида назарда тутилган мол-мулки тўғрисидаги маълумотлар.
Келишув битими фақат харажатлар қопланганидан ва ушбу Қонун 134-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган талаблар ҳамда иш ҳақини тўлаш учун пул маблағлари берилишини назарда тутувчи тўлов ҳужжатлари бўйича талаблар қондирилганидан кейин иқтисодий суд томонидан тасдиқланиши мумкин.
ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган харажатлар қопланганлигини ва талаблар қондирилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
Ушбу Қонуннинг 149-моддаси биринчи қисмида кўрсатилган харажатларни қоплаш ва талабларни қондиришга доир мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда иқтисодий суд келишув битимини тасдиқлашни рад этади.
Келишув битимининг ҳақиқий эмас деб топилиши ушбу Қонун 149-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган тартибда қопланган харажатлар ва қондирилган талабларни қарздорга қайтариш мажбуриятини келтириб чиқармайди.
Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган талабларга риоя қилинмаслиги қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш учун асос бўлади.
Танловнинг мазкур модданинг иккинчи,
учинчи ва
тўртинчи қисмларида назарда тутилмаган шартлари фақат кредиторлар йиғилишининг розилиги билан ушбу Қонуннинг
13-моддасида назарда тутилган тартибда белгиланиши мумкин.
Суд санациясини муддатидан илгари тугатиш, ушбу Қонуннинг 86-моддаси талабларига мувофиқ, фақат қишлоқ хўжалиги ишларининг тегишли даври тугаши муддатини ҳамда етиштирилган товар қишлоқ хўжалиги маҳсулотини реализация қилиш учун зарур бўлган вақтни инобатга олган ҳолда амалга оширилиши мумкин.
Агар ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган шахслар бир ой ичида қишлоқ хўжалиги корхонасининг мол-мулкини ва мулкий ҳуқуқларини сотиб олиш истагини билдирмасалар, суд бошқарувчиси ёки қарздорнинг раҳбари мол-мулк қонунчиликка мувофиқ реализация қилинишини амалга оширади.
Банкнинг банкротлиги тўғрисидаги ишда, ушбу Қонуннинг 36-моддасида назарда тутилган шахслардан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди ҳам иштирок этувчи шахслар деб ҳисобланади.
Суғурталовчининг банкротлиги тўғрисидаги ишда, ушбу Қонуннинг 36-моддасида назарда тутилган шахслардан ташқари, суғурта фаолиятини тартибга солиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи ҳам иштирок этувчи шахс деб ҳисобланади.
Суғурта қилдирувчилар (наф олувчилар) ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган асосларга биноан бекор қилинган шартномалар бўйича суғурталовчига тўланган суғурта мукофотининг суғурта шартномасининг амал қиладиган муддати билан бу шартнома амал қилган муддат ўртасидаги фарққа мутаносиб тарздаги қисми, агар қонунчиликда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, қайтарилишини талаб қилишга ҳақли.
Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг банкротлиги тўғрисидаги ишда, ушбу Қонуннинг 36-моддасида назарда тутилган шахслардан ташқари, қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи ҳам иштирок этувчи шахс деб ҳисобланади.
Қарздор якка тартибдаги тадбиркорнинг ёки якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахснинг ушбу модда иккинчи қисмининг қоидаларига мувофиқ тугатиш массасидан чиқариладиган мол-мулкининг умумий қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан ортиқ бўлмаслиги керак. Бундай мол-мулк рўйхати иқтисодий суд томонидан тасдиқланиб, бу ҳақда ажрим чиқарилади, ажрим устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Агар қарздор якка тартибдаги тадбиркор ёки якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахс ушбу модданинг иккинчи қисмида белгиланган муддатда кредиторларнинг талаблари қондирилганлигини кўрсатувчи далил-исботларни тақдим этмаган ва белгиланган муддатда келишув битимини тузмаган бўлса, иқтисодий суд қарздор якка тартибдаги тадбиркорни ёки якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади.
Ушбу модданинг учинчи ва
тўртинчи қисмларида назарда тутилган қоидалар якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахсни банкрот деб топиш чоғида қўлланилмайди.
Иқтисодий суд ушбу Қонун 180-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган муддатда кредиторлар томонидан билдирилган талабларни кўриб чиқади. Кўриб чиқиш натижалари асосида иқтисодий суд кредиторларнинг талабларини қондириш тартиби ва миқдори тўғрисида ажрим чиқаради.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳолатлар аниқланган тақдирда, тугатиш комиссияси (тугатувчи) тугатилаётган юридик шахсни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза билан иқтисодий судга ёки қонунчиликда назарда тутилган тегишли чораларни кўриши учун давлат солиқ хизмати органларига мурожаат этиши шарт.
Ушбу Қонун 185-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган талабларнинг бузилганлиги юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига юридик шахс тугатилганлиги тўғрисидаги ёзувни киритишни рад этиш учун асос бўлади.
Ушбу Қонун 185-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган талаблар бузилишига йўл қўйган тугатиш комиссиясининг раиси ёки тугатувчи тугатилаётган юридик шахснинг пул мажбуриятлари ва (ёки) мажбурий тўловлари юзасидан қондирилмаган талаблар бўйича субсидиар жавобгар бўлади.
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 й., 5-сон, 63-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 51-сон, 375-модда; 2008 й., 52-сон, 513-модда; 2009 й., 3-сон, 9-модда, 15-сон, 176-модда, 37-сон, 403-модда; 2010 й., 37-сон, 315-модда; 2011 й., 40-сон, 411-модда; 2012 й., 52-сон, 584-модда; 2014 й., 20-сон, 222-модда, 36-сон, 452-модда, 50-сон, 588-модда; 2015 й., 33-сон, 439-модда; 37-сон, 978-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.10.2017 й., 03/17/448/0126-сон; 01.01.2018 й., 03/18/455/0492-сон; 30.01.2018 й., 03/18/463/0634-сон; 21.03.2019 й., 03/19/531/2799-сон, 23.10.2019 й., 03/19/572/3943-сон; 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон; 14.12.2019 й., 03/19/594/4153-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)