Tizimning ushbu imkoniyatidan foydalanish uchun Siz avtorizatsiya qilinishingiz kerak!
Ro‘yxatdan o‘tishni xohlaysizmi? Yoki tizimga o‘z loginingiz bilan kirasizmi?

Avtorizatsiya qilish Ro‘yxatdan o‘tish

Ҳужжат кучини йўқотган 01.06.2001
 LexUZ шарҳи
Судлар шуни назарда тутмоқлари қонунга биноан (Жиноят-процессуал кодексининг 479, 500, 504-моддалари), процесс иштирокчилари келиб тушган шикоят ёки протестлар билан танишишга ва ўз эътирозларини билдиришга ҳақлидирлар. Лекин, уларга бу мажбуриятларни юклаш қонунга зиддир.
3. Жиноят-процессуал кодексининг 506-моддаси мазмунига биноан суд мажлисига гувоҳлар, экспертлар, мутахассисларни чақириш масалалари кассация босқич суди томонидан иш ҳолатларидан келиб чиққан ҳолда ҳал қилинади.
Бироқ судлар ЖПКнинг 52-моддасида адвокатдан воз кечиш суд учун мажбурий бўлмаган ҳолатлар қайд этилганини назарда тутмоқлари керак. Кассация босқичи бундай воз кечишни қабул қилмасдан, ишни мазмунан кўради. Адвокатдан воз кечишни қабул қилиш ёки қабул қилмаслик ҳақидаги қарор коллегиал равишда қабул қилинади ва кассация ажрими матнига киритилади.
7. Бир неча кишига нисбатан жиноят иши кўрилаётганда, суд Жиноят-процессуал кодексининг 482-моддасига биноан, кассация шикояти бермаган, ёки жабрланувчининг кассация шикояти ва прокурор протести бўлмаган шахсларга нисбатан ҳам иш тўла ҳажмда текширилади. Агар асослар бўлса, юқорида кўрсатилган маҳкумларнинг аҳволини оғирлаштирмаслик шарти билан, суд ҳукмига керакли ўзгартишлар киритиш, ёки уни бекор қилиш мумкин. Агарда ҳукмга ўзгартириш киритиш ёки уни бекор қилиш учун асослар бўлмаса, ушбу маҳкумларга нисбатан иш текширилганлиги ва ҳукм ўзгартирилмасдан қолдирилганлигини кўрсатиш керак эмас. Шунингдек, кассация шикояти ёки протест келтирилмаган маҳкумнинг шахсига доир маълумотларни қайд этмаслик керак.
8. Жиноят-процессуал кодекси 482, 528-моддаларининг мазмунига кўра, айрим маҳкумларга нисбатан кассация шикоятлари ёки прокурор протести берилиб иш бўйича ҳукм юқори суд томонидан бекор қилинмаса, бу ҳукм иш кассация босқичида кўриб чиқилишидан сўнг ҳамма маҳкумларга нисбатан кучга киради.
9. Агарда бирор сабаб билан айрим маҳкумларга нисбатан ўз муддатида берилган кассация шикояти ёки протест, ишни бошқа маҳкумларга нисбатан кўриб чиқилганидан сўнг келиб тушса, ёки Жиноят-процессуал кодексининг 501-моддасига биноан шикоят ёки протест келтириш муддати тикланган бўлса, шунингдек маҳкум ва унинг адвокатининг кассация шикояти, бошқа суд процесси иштирокчисининг кассация шикояти ёки протести билан ушбу маҳкумга нисбатан иш кўрилиб чиқилганидан сўнг келиб тушса, кассация босқич суди бундай шикоят ёки протестни мазмунан кўриб, улар бўйича ажрим чиқариши лозимдир.
Жиноят-процессуал кодексининг 508-моддасига биноан ишни қўшимча кўриш тартиби, кечикиб келган хусусий шикоят ва хусусий протестни ҳал қилишга ҳам тааллуқлидир.
10. Ишларнинг кассация тартибида кўрилиши, судланувчи айбдор деб топилган ёки оқланган айб доирасида бўлиши мумкин. Агар, маҳкумнинг аҳволи оғирлаштирилмаса ёки унинг ҳимоя ҳуқуқи бузилмаса, айбни ўзгартириш мумкин. Жумладан, бу ўзгартириш маҳкумнинг ҳукмда мужассамлаштирилган айбидан жиддий равишда фарқ қилмаса, ёки оғирроқ жазо тайинланишига олиб келмаса, суд содир этилган жиноятни бошқа енгилроқ қонун моддасига ёки моддаларига қайта тавсифлашга, айбнинг бир қисмини (эпизодини) ёки маҳкумнинг жавобгарлигини оғирлаштирувчи белгиларни чиқариб ташлашга, алоҳида тавсифланган ҳукмнинг бир қисмини бекор қилишга ва бу қисми бўйича ишни ётқизишга, ҳукмни бекор қилмасдан ва бу қисми бўйича ишни ётқизмасдан, қилинган жиноятга хато баҳо бериш натижасида икки жиноятнинг мажмуи сифатида эълон қилинган қонун моддасини чиқариб ташлашга ҳақли.
11. Агар ишни кўриш натижасида кассация босқичи маҳкумнинг ҳаракатларини жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетганлиги учун ёки амнистия акти бўйича жиноят иши қўзғатилмайдиган қонун моддаси бўйича тавсифлаш зарур деган хулосага келса, у Жиноят-процессуал кодексининг 84-моддаси 1, 2-бандларига риоя қилган ҳолда, биринчи босқич суди қабул қилиши мажбурий бўлган, лекин қабул қилмаган қарор чиқариши, яъни, содир қилинган ҳаракатни қонуннинг тегишли моддасига қайта тавсифлаб, ушбу модда билан жазо тайинлаши ва маҳкумни бу жазодан озод қилиши керак.
Бунда судлар шуни назарда тутишлари лозимки, маҳкумнинг мулкини давлат фойдасига ўтказиш масаласи Жиноят-процессуал кодексининг 211-моддасига биноан ҳамда фуқаролик иш юритувчи тартибида прокурорнинг даъвоси бўйича Фуқаролик-процессуал кодексининг тегишли моддасига биноан, вафот этганнинг ҳаракатлари билан етказилган зарарни ундириш масаласи эса жабрланувчи ёки прокурорнинг вафот этганнинг ворисларига ёки унинг мулкини идора этишни зиммасига олган шахсларга нисбатан берилган даъво аризаси бўйича кўрилиши мумкин. Иш бўйича далилий ашёларнинг тақдири кассация босқич судининг қарори билан, уларнинг тегишлилиги бўйича, тортишув бўлганда эса фуқаролик ишларини судда кўриш тартибида ҳал этилиши лозим.
15. Кассация босқич суди, бунга зарурат туғилганда, Жиноят-процессуал кодексининг 541, 542-моддаларида кўрсатилган тартибда ҳукмни моҳиятига дахл қилмайдиган ва маҳкумнинг аҳволини оғирлаштирмайдиган, ҳукм камчиликлари натижасида пайдо бўлган шубҳа ва ноаниқликларнигина, ҳал қилишга ҳақлидир.
17. Жиноят-процессуал кодексининг 512-моддаси тартибида жиноят ишини талаб қилиб олиш масаласини ҳал этишда шикоятдаги важлар суднинг ҳукмини, ажримини ёки қарорини қонунийлигига ва асослилигига шубҳа туғдирган ёки бундай шубҳалар бошқа асослардан юзага келган ҳар бир ҳолатда иш талаб қилиб олиниши лозимлигидан келиб чиқмоқ керак.
18. Протест келтириш учун асослар мавжуд бўлмаганлиги муносабати билан шикоятни қаноатлантириш рад қилинганлиги ҳақида ЖПКнинг 516-моддасига биноан аризачи хат билан хабардор қилиниши ва унда шикоятнинг барча важларига асослантирилган жавоблар берилган бўлиши лозим.
19. Жиноят-процессуал кодекси 479-моддасининг 4-қисмига кўра назорат босқичи суди зарур ҳолларда суд мажлисига тушунтирув бериш учун маҳкумни, оқланган шахсни, уларнинг адвокатларини, вояга етмаган шахсларнинг қонуний вакилларини, жабрланувчини ва унинг вакилини, фуқаровий даъвогарни, фуқаровий жавобгарни ва уларнинг вакилларини таклиф этиш масаласини муҳокама қилиши керак.
20. Судлар шуни инобатга олишлари лозимки, ЖПК 76-моддасининг 3-қисмига кўра, ишни биринчи ёки кассация босқичи судида ёхуд назорат тартибида кўришда иштирок этган судья, унинг иштирокида чиқарилган суд қарори бекор қилингандан кейингина ўша ишни кўришда иштирок эта олмайди. Бу тартиб жиноят ишлари Пленумда кўрилаётганда Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяларига тааллуқли эмас.
Жиноят-процессуал кодексининг 520-моддасига биноан назорат босқичи судида жиноят ишлари шу кодекснинг 506-моддасида қайд этилган қоидалар асосида кўрилади. Жумладан, ушбу моддада судьялар маслаҳатлашувининг сир сақланишига риоя этиш кўзда тутилганлигини эътиборга олиш зарур.
Жиноят-процессуал кодексининг 487-моддасига биноан судьялар маслаҳатлашувининг сир сақланишининг бузилиши жиноят-процессуал қонунининг жиддий бузилиши ҳисобланади.
21. Жиноят-процессуал кодекси 513-моддасининг мазмунидан келиб чиққан ҳолда маҳкумнинг аҳволини оғирлаштирувчи асослар бўйича судларнинг қуйидаги масалаларга тааллуқли ҳукмларини, ажримларини ва қарорларини, улар қонуний кучга киргандан кейин бир йил вақт ўтгач назорат тартибида қайта кўриб чиқишга йўл қўйилмайди, жумладан:
24. Ҳукм бекор қилиниб, жиноят иши янгитдан судда кўриш учун юборилганда ва янгитдан ҳукм чиқарилганда, назорат босқич суди ЖПК 490-моддасига кўра биринчи ёки кассация босқич судларининг фақат кейинги қарорларини бекор қилиши ёки ўзгартириши мумкин.
25. Назорат босқич судининг қарори аниқ, изчил-мантиқий, ҳуқуқий асослантирилган бўлиши ҳамда айбнинг ҳажми ва тасдиқлангани, жиноятнинг тавсифланиши, ҳукм бўйича тайинланган жазонинг қонунийлиги ҳақида биринчи ёки кассация босқич суди қарорининг тўғри ёки нотўғрилиги ҳақидаги хулосаларни ўз ичига олиши керак. ЖПК 496-моддаси талабига кўра ажримда (қарорда) ҳукмни қарор қисмининг мазмунидан ташқари протестнинг мазмуни, прокурор мулоҳазасининг ва ишда иштирок этган шахслар изоҳларининг қисқача баёни, назорат босқич судининг протест важларининг асослилиги ҳақидаги хулосаси, тегишли моддий ва процессуал қонунларга асосланиб қабул қилинган қарорнинг асослари кўрсатилиши лозим.
26. Суд ЖПК 482-моддасига кўра суд қарорларининг қонунийлиги ва асослилигини барча, шу жумладан устидан протест келтирилмаган маҳкумларга нисбатан тўлиқ ҳажмда текширишга мажбур. Бунда ЖПК 484, 489-моддаларига биноан суд қарорларини бекор қилишга ёки ўзгартиришга асос бўлувчи Жиноят ва Жиноят-процессуал кодекслари талабларига, дастлабки терговда ва суд муҳокамаси даврида аҳамият берилган ёки берилмаганлиги ҳар томонлама текширилиши лозим. Протест келтирилмаган маҳкумларга нисбатан бундай асослар аниқланмаган бўлса, ажрим (қарор)да улар бўйича иш текширилгани ва суд қарорлари уларга нисбатан кучида қолдирилгани тўғрисида кўрсатилмаслиги керак (бу ерда ва бундан буён кассация ва назорат босқичи судлари назарда тутилади).
27. Жиноят ва жиноят-процессуал қонунларнинг ҳукмни бекор бўлишига олиб келадиган жиддий бузилишларини аниқлаб, суд йўл қўйилган бузилишлар тааллуқли бўлган барча маҳкумларга нисбатан, улардан қайси бири шикоят берганидан ёки қайси бирига прокурор протест келтирганидан қатъий назар, ҳукмни бекор қилиши лозим. Ушбу талабга Жиноят-процессуал кодекси 487-моддасининг 2-қисмида кўрсатилган қонун бузилишларига йўл қўйилганда ҳам, жиноят ёки жиноят-процессуал қонунларининг бошқа бузилишлари айбланувчини, судланувчини ёки процесснинг бошқа иштирокчиларини қонун билан кафолатланган ҳуқуқларидан маҳрум қилиш ёки бу ҳуқуқларини чеклаш йўли билан ёхуд бошқача тарзда суд ишнинг ҳолатларини ҳар томонлама, тўла ва холисона аниқлашига ҳалал берганда ҳамда қонуний ва асосли ҳукм чиқаришига таъсир қилганда ёки таъсир қилиши мумкин бўлганда ҳам риоя қилиниши керак.
Қўшимча ҳужжатлар Жиноят-процессуал кодексининг 149, 170, 290 ва 398-моддаларида назарда тутилган (мурдани эксгумация қилиш, телефон ва бошқа сўзлашув қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, мол-мулкни хатлаш, мулкий зарарни қоплаш ва мол-мулкни мусодара этишни таъминлаш) тергов ҳаракатларини олиб боришни терговчига топшириш йўли билан ҳам олиниши мумкин.
32. Жиноят-процессуал кодекси 490-моддасининг 3-қисмига биноан суд асослар бўлганда, маҳкумни ўта хавфли рецидивист деб эътироф этишга, унга тарбия колониясининг ёки жазони ижро этиш колониясининг жиддийроқ турини белгилашга, жиноят оқибатида келтирилган зарарни қоплаш миқдорини кўпайтиришга ҳақлидир.
36. Назорат босқич суди маҳкумнинг жазосини енгиллаштириш масаласини ҳал қилатуриб, ЖПК 482-моддасига мувофиқ нафақат жазони камайтириши, балки бошқа енгилроқ жазо турига ўтиши ҳам мумкин. Бу ҳолатда қонун билан ўрнатилган чегарада енгилроқ жазонинг муддати ҳукм бўйича тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазосининг муддатидан ошиғроқ бўлиши мумкин (масалан, икки йилга озодликдан маҳрум қилинган маҳкумга суд 3 йил ахлоқ тузатиш иши тайинлашга ҳақли).
Лекин, Жиноят-процессуал кодекси 495-моддасининг 2-қисмига биноан, у суриштирув, дастлабки тергов ва суд хулосаларини олдиндан ҳал қилувчи кўрсатмалар беришга ҳақли эмас, чунки ишни қайта кўриш пайтида биринчи босқич суди судланувчининг айбдор ёки айбдор эмаслиги, жиноят қонунини қўллаш ва жазо тайинлаш масалаларини ишдаги барча ҳолатларни ҳар томонлама, тўла ва холисона кўриб чиқишга асосланган ҳолда ўзининг ички ишончи бўйича далилларга баҳо беришдан келиб чиқиб ҳал қилиши лозим.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси